Мадриднинг “Реал” клуби марказий ҳимоячиси Начо Фернандес яна қизил карточка олди.
"Лос-бланкос" футболчиси "Алавес"га қарши ўйиннинг 54-дақиқасида тўғридан-тўғри қизил карточка олди. Opta хабарига кўра, Начо 2017/18 йилги мавсумдан кейин худди шу Ла Лига мусобақасида икки ёки ундан ортиқ қизил карточка олган "Реал Мадрид"нинг биринчи футболчиси бўлди. Олти йил аввал Серхио Рамос бу “ютуқ”га эришган эди.