Ўтган ёзда Роберто Манчинининг ўғли Андреа Манчини "Сампдория" клуби спорт директори бўлди ва клуб ҳозирда Италиянинг Б Сериясида иштирок этаётганига қарамай, Андреа ўзи орзу қилган жамоада ишлаяпти, деб ҳисоблайди. У фаолиятининг охиригача “Сампдория”да қолишга тайёр.
"Агар имконим бўлса, бутун фаолиятим давомида "Сампдория"да қолган бўлардим. Мен клубни иккинчи уйим деб биламан" - деди кичик Манчини ITASportPress билан суҳбатда.
Эслатиб ўтамиз, унинг отаси ҳам "Сампдория" жамоасида ўйинлари билан ном қозонган.