Мадриднинг «Реал» клуби футболчилари Икер Касильяс ва Серхио Рамос агар клубдан Жозе Моуриньо кетмаса жамоадан кетмоқчи бўлиб «Реал» раҳбариятига ультиматум қўйишмаганини таъкидлаб ўтди.
«Сешанба куни клуб раҳбарлари билан учрашганмиз. Аммо биз Моуриньони кетишини талаб қилиб ультиматум қўйганимиз йўқ».
«Жамоанинг капитани ва вице-капитани сифатида бундай хабарлар чиқишини оқламаймиз. Шунингдек, биз жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньони тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз ва унга чексиз ҳурматимизни билдирамиз».
«Биз «Реал» мухлисларига биз жамоанинг ҳар қандай қийин кунида ҳам ёнида бўлишимизни айтиб ўтмоқчимиз», дея ўз билдиришномаларида таъкидлаб ўтишди.