Каталониянинг «Барселона» клуби мураббийларидан бири Жорди Роура Испания кубогининг «Малага»га қарши учрашув борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Ўйин жудаям мураккаб қарама-қаршилик асосида ўтди. «Малага» ҳисобни тенглаштирганидан кейин биз ғалаба қозонмасак, кейинга босқичга чиқа олмаслигимизни сездим. Ўйлашимча, бу натижада барчанинг бирдек ҳиссаси бор. Бизда рақибга қараганда кўпроқ имкониятлар бўлди».
«Ўйиннинг биринчи ярмида биз жуда яхши ҳаракат қилдик, вазиятлар яратдик. Аммо майдоннинг аҳволи бугун унчалик яхши эмасди. Танаффусда мен футболчиларга ҳотиржам бўлишни ва иккинчи бўлимда имкониятлар кўп бўлишини таъкидладим. Бизга иккита гол кераклигини яхши билардик. Буни уддалаганимиздан хурсандман».
«Майдон қониқарсиз ҳолатда эди. Бунақа майдонда бирор нарса қилишнинг ўзи мураккаб. Иккала жамоага ҳам бу қийинчилик туғдирди».
«Мессининг ҳолати? Унинг мушакларига бироз ортиқча юк тушганди. Аммо жиддий бирор-бир жароҳатни орттиргани йўқ».
«Реал»га қарши ўйин борасида ҳеч нарса демоқчимасман. Бизни олдинда Испания чемпионати доирасидаги «Осасуна»га қарши ўйин кутиб турибди. Айнан мана шу ўйин ҳозирча энг муҳим учрашув», дея мутахассиснинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда «AS» нашри.