Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Бугун Ўзбекистон ёшлари яна Қозоғистонга қарши тўп суради

Баҳо:
+ | -

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтаётган МДҲ Кубоги баҳслари давом этади. Чорак финалда Россия ёшлар терма жамоасига имкониятни бой бериб қўйган терма жамоамиз, энди 5-8 ўринлар учун кураш олиб боришидан хабарингиз бор.

Бугун 5-8 ўринлар учун даъвогарлик қилаётган иккита  жуфтлик ўртасида баҳс бўлиб ўтади. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бу сафар гуруҳда рўбарў келган рақиб Қозоғистон ёшлар терма жамоасига қарши кураш олиб боради. Иккинчи жуфтликда эса Молдова терма жамоаси тожикистонлик тенгқурларига қарши майдонга чиқади.

Ўзбекистон ва Қозоғистон ёшларининг гуруҳ босқичидаги тўқнашувида ўзбекистонликлар кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишганди. Киритилган ягона голга Жамшид Искандеров муаллифлик қилган. Агар терма жамоамиз яна бир бор қозоғистонлик тенгқурларини мағлуб этишни уддаласа юқорида номи келтирилган жуфтлик ғолиби билан 5-6 ўрин масаласига ойдинлик киритиб олиши мумкин бўлади. Аксинча ҳолатда эса сўнгги ўйин 7-8 ўринлар учун кечиши мумкин.

МДҲ Кубоги
5-8-ўринлар учун
13:00 ЎЗБЕКИСТОН – Қозоғистон
15:15 Тожикистон – Молдова

Шунингдек куннинг иккинчи ярмида мусобақа ярим финали ҳам старт олади. Дастлаб Литва терма жамоаси ва Украина вакиллари саф тортса кунни Россия - Беларусь қарама-қаршилиги якунлаб беради.

Ярим финал
17.30 Литва – Украина
19.30 Россия – Беларусь

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 08:57, 25.01.2013.
Ўқилди: 4299 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.