Пеп Гвардиола клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғалаба қозонганидан кейин "Манчестер Сити" билан фахрланишини айтди.
"Мен бу клуб билан жуда фахрланаман. Биз қилган иш ажойиб ютуқдир. Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғалаба қозониш дунёнинг энг яхши жамоасига айланиш демакдир. Футболчиларимиз, мураббийларимиз, ходимларимиз ҳар куни муваффақиятга эришиш учун астойдил меҳнат қилишади.
Мураббий сифатида мен доимо юқорида турганимиздан фахрланаман. Қанчалик ғалаба қозонмайлик, қандай совринларни кўтармайлик, кейингиси учун яна курашишга тайёрмиз.
Требл ютиш ўзига хос нарса, лекин яна иккита совринни қўлга киритиш ва энди бешта йирик совринни қўлга киритиш бу жамоа, клуб ва мухлисларнинг ўзига хос менталитетидан далолат беради.
Бу ҳеч бир инглиз жамоаси эриша олмаган нарса ва биз бирга ўтказган ажойиб вақтимизни доим эслаймиз", - деди “Манчестер Сити” бош мураббийи.