Лондоннинг «Челси» клуби посбони Петр Чеx жамоанинг омадсизликларини голли вазиятлардан унумли фойдалана олмасликда деб билмоқда.
«Суноси» дарвозасига тўп кирита олмаганимиз кўнгилни xира қилади. Бизда финалга чиқиш учун яxшигина имконият бор эди. Биз шунчаки гол ура олмадик. «Саутгемптон»га қарши кечган чемпионат баҳси ҳам xудди шундай бўлди. Аввал иккита гол уриб, кейин рақибга гол уриш имкониятини яратиб бердик.
Менимча, «Челси» ҳужумда бироз самаралироқ ҳаракат килиши керак. Бизда ҳар ўйинда имкониятлар бўлмоқда, шунга яраша голлар ҳам кўп бўлиши керак»,-дейди Чеx.