"Аталанта" ҳимоячиси Жоржио Скальвини Премьер-лигага ўтиши мумкин.
"Манчестер Юнайтед" 20 ёшли футболчига қизиқиш билдираётган клублар қаторида, дея хабар беради журналист Альфредо Педулла. Италиялик футболчига "Реал" ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Қайд этилишича, Италия клуби футболчини қишки трансфер ойнасида ёзгача сотиш бўйича музокара олиб бориш ниятида эмас ва бу масалани ёзгача қолдиришни истамоқда.
Скальвини А сериянинг ушбу мавсумида 16 та ўйин ўтказди.