"Ноттингем Форест" ҳужумчиси Крис Вуд АПЛнинг 19-турида "Ньюкасл"га қарши ўйинда хет-трик қайд этди - 3:1.
Бунгача “Ньюкасл”да ўйнаган 32 ёшли янги зеландиялик футболчи ўйиннинг 45, 53 ва 60-дақиқаларида гол урди.
Ҳужумчи ўзининг собиқ жамоасига қарши Премьер-лига ўйинида хет-трик қайд этган тўртинчи футболчи бўлди.
Бунгача “Манчестер Юнайтед” сафида Энди Коул (1999), “Уиган” таркибида Маркус Бент (2007) ва “Уотфорд” ҳужумчиси Жошуа Кинг (2021) собиқ жамоаси дарвозасига учта гол урганди.