"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Бернарду Силванинг фикрича, унинг жамоадоши Эрлинг Холанд "Олтин тўп"ни қўлга киритиш учун зарур бўлган барча нарсага эга эди.
Норвегиялик форвард ўтган мавсумда "Сити"га требл ютишда ёрдам бериб, Чемпионлар лигаси ва Премьер-лигада энг яхши тўпурарга айланди, бироқ "Олтин тўп" Aргентина терма жамоаси билан жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан Лионел Мессига насиб этди.
Эслатиб ўтамиз, Холанд ва унинг Норвегия терма жамоаси жаҳон чемпионатида иштирок этмаган.
“Қачонки жамоа Чемпионлар лигасида ғалаба қозонса ва унинг ҳужумчиси кўп гол урса, “Олтин тўп” кўпинча унга берилади.
Холандга келсак, ҳаммаси жойида бўлди, лекин у жаҳон чемпионати ва Лионел Мессининг ғалабаси туфайли совринни қўлга кирита олмади", - деди Силва.