"Интер" марказий ҳимоячиси Франческо Ачерби Италия чемпионатининг 18-турида "Женоа"га (1:1) қарши ўйиндаги дуранг ҳақида фикр билдирди.
“Биз бу ерда қийин бўлишини билардик, чунки бу ерда ўйнаш қийин. Улар жуда тажовузкор ҳаракатланишди ва бизга муаммо туғдиришди. Бу ерда кўплаб йирик жамоалар ҳам қийналган ва бу адолатли натижа. Футболчиларга келсак, бу мавсумда жуда кўп ўзгаришлар бўлди, лекин шу билан бирга жамоанинг кучи ҳар қандай нарсага эришишимизга ёрдам беришини кўрсатдик. Ғалаба қозониш истаги бор ва биз ҳар доим ўз олдимизга юқори мақсадларни қўямиз", - деди Ачерби.
“Интер” Генуядаги дурангдан кейин 18 турдан кейин 45 очко билан А Серия турнир жадвалида пешқадамлик қилишда давом этмоқда.