Мадриднинг "Атлетико" клуби президенти Энрике Сересо "Барселона" сафида ижара асосида тўп тепаётган Жоау Феликснинг келажаги ҳақида фикр билдирди.
"Барселона" Жоау Феликсни сотиб олишига шубҳа қиляпсизми? Тўғрисини айтсам, сиз ўзингиз шубҳа туғдиряпсиз, лекин ишонаманки, клуб ҳам, Жоау Феликснинг ўйинини кўрганлар ҳам унинг ажойиб футболчи эканлигига ва Европанинг энг зўрларидан бири эканлигига шубҳа қилмайди.
Бизга ҳамма нарса аниқ. Жоау Феликс "Барселона"га ижарага берилган. Агар у ўша ерда фаолиятини давом эттиришни истамаса, бизга қайтади. Агар у қайтса, унга бошқа жамоалар қизиқиш билдириши мумкин", - деди Сересо.
Жорий йилда Феликс 20 та ўйинда 6 та гол уриб, 3 та голли пас берди.