Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

Футбол тарихидаги ягона беллашув

Баҳо:
+ | -

Бу ёруғ оламда саёҳатни - ўзга мамлакатлар ва халқларнинг маданияти ва урф-одатлари билан танишишни истамайдиган киши бўлмаса керак.

Лекин ҳаёти давомида 10 минг километр масофани босиб ўтган сайёҳлар сони ҳам унчалик кўп эмас. Франциялик футболчиларда эса шундай ажойиб имконият мавжуд. Улар орасидаги энг омадлилари - 5-дивизион жамоасининг ўйинчилари. «Тьянвиль» клуби футболчиларини «атиги» 33 400 км.ли парвоз кутмоқда. Йўқ, бу халқаро учрашув эмас, шунчаки, Франция Кубоги турнирининг 1|128 финали босқичидаги одатий беллашув. Наҳотки Европада биз билмаган шунақа улкан давлат бўлса? Йўқ, яна янглишдингиз. Гап бошқа ёқда.

1961 йилдан бери Франция Кубоги мусобақасида иштирок этадиган жамоалар орасида мамлакат ташқарисида жойлашган жамоалар ҳам бор. «Тьянвиль» рақиби - «Ианген Спорт». Бу жамоа Тинч океанида, Австралиянинг шарқидаги Янги Каледония клуби. Уни Франциядан 16 300 км.ли масофа ажратиб туради.

Ўйинга етиб бориш учун футболчилар бир суткадан кўпроқ вақт сарфлашларига тўғри келади. Иккита оралиқ тўхташни талаб этадиган парвоз 26 соатга чўзилади. Бу энг тезкор вариант. Хуллас, у ерга бориб келиш учун икки суткадан кўпроқ вақт керак бўлади.

Бу ўта олис сафарни амалга ошириш учун қанча маблағ етарли бўлади? Россиядан бориб келишни таъминлайдиган энг арзон авиачипта баҳоси 16 6000 рубль. Боз устига, бунақа чипта атиги 3 дона холос. Агар Франция 5-дивизионининг жамоаси ўз рақиби майдонига етиб бора олса ва учрашув ўтказилса, бу миллий кубок мусобақаларидаги энг олис ўйин бўлади. Буниси аниқ.

Россия ҳудудидаги жамоалар ўртасида бўлиб ўтган энг узоқ масофали беллашув ҳақида аниқ маълумотлар бор. Бу жамоалар мавсумда 2 марта - ўз майдонида ва сафарда куч синашишган. 2014 йилда Калининграднинг «Балтика» клуби Жанубий Сахалинскнинг «Сахалин» клуби билан Россия рекордини ўрнатишган. Рақиб майдонига бориб келиш учун улар умумий 15 000 км. масофани босиб ўтишган. Албатта, бу кўрсаткич билан французларга тенглашишнинг иложи йўқ. Шунга қарамасдан, йўл учун сарфланадиган энг кам вақт - 13 соат. Бироқ вақт минтақалари туфайли, қарийб бир сутка парвоз қилишга тўғри келади. Агар бу маълумот италияликларга етиб боргудек бўлса, улар ҳушдан кетиб қолишлари ҳеч гапмас. 2017 йилда «Рома» ўз тарихидаги энг узоқ саёҳатини амалга оширганди. Ўшанда римликлар Бокуга етиб келиш учун 3000 км.дан кўпроқ масофани ортда қолдиришганди. У ерда «бўрилар»ни маҳаллий «Қорабоғ» клуби кутаётганди. Ўшанда маҳаллий ОАВ фақат олис саёҳат таассуротлари билан банд бўлишганди. Энди «Тьянвиль» 33 000 км. масофани ортда қолдириш билан ростмана тарихга киради.

А.АҲМЕДОВ тайёрлади.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:49, 30.12.2023.
Ўқилди: 1959 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Перес «Реал» учун янги юлдуз танлади [2132]

Моуриньонинг «Реал» билан шартнома муддати маълум бўлди [2127]

Zo'r TV телеканали 16-май куни Англия кубогининг финали — «Челси» - «Манчестер Сити» ўйинини жонли трансляция қилади [2037]

Камавинга учун тўртта топ-клуб курашмоқда [1791]

АПЛ. «Астон Вилла» «Ливерпуль»ни мағлуб этиб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1763]

Жанубий Корея терма жамоаси ЖЧ-2026 учун таркибини эълон қилди [1687]

Marca: Жозе Моуриньо — 99 фоизга «Реал»нинг янги бош мураббийи [1585]

Фермин Лопес Флорентино Переснинг «ўғирланган совринлар» ҳақидаги айбловига кескин жавоб қайтарди [1583]

«Барселона» Левандовски билан хайрлашди: «Юлдуз бўлиб келдинг — афсона бўлиб кетяпсан» [1542]

«Ҳеч қачон!»: Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги хабарларга кескин жавоб қайтарди [1509]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик