Кириш Регистрация
04/07 03:00 Аргентина 3-2 Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия 1-0 Гана
04/07 22:00 Канада 0-3 Марокаш
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия - Норвегия
06/07 05:00 Мексика - Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания

IFFHS: «Пахтакор» — Осиёнинг XXI асрдаги учинчи жамоаси

Баҳо:
+1 | -

Футбол тарихи ва статистикаси халқаро федерацияси Осиё клубларининг XXI асрдаги энг яхши клублари рейтингини эълон қилди. Ушбу рейтинг клубларнинг барча расмий учрашувлар — миллий чемпионат, мамлакат кубоги, қитъа ва ФИФА тасарруфидаги мусобақаларда қайд этган натижалари асосида тузиб чиқилган. Қисқа қилиб айтганда, IFFHS томонидан эълон қилиб бориладиган йиллик жадвалнинг 12 йиллик (2001-2012) йиғиндисидан иборат.

Демак, 21-асрнинг энг яхши клуби рейтингини Саудия Арабистонининг икки жамоаси бошқариб турибди — "Ал-Ҳилол" (1040,5 балл) ва "Ал-Иттиҳод" (980). Ўзбекистоннинг "Пахтакор" клуби жадвалда учинчи ўринни эгаллаган. Пахтакорчилар 2003 йилдан бери ОЧЛда мунтазам иштирок этиб келиши ва Ўзбекистон чемпионатида доимий равишда совриндорлар сафида қайд этилиши натижасида улар етарли рейтинг балларига эга бўлишган (943.0).

Кейинги ўринларни эса Корея ва Япония жамоалари эгаллаб туришибди. "Сувон" 4-ўринни эгаллаб турган бўлса, "Сёнгнам" ва "Чонбук" клублари мос равишда 7 ва 9-ўринларда қайд этилишган. Япониянинг "Гамба Осака" ва "Кашима Антлерс" жамоалари 5 ва 6-ўринларни банд этишган. Кучли ўнликка Эроннинг "Сепоҳон" ва Кувайтнинг "Кувайт" СК клублари ҳам киришган.

Эътиборли томони, ТОП-300га Олий лиганинг кўпгина жамоалари киришган. Жумладан, "Бунёдкор" жадвалда "Нефтчи"дан ўтиб кетди ва 34-ўринга жойлашди. Фарғоналиклар эса 36-ўринни банд этишган. "Насаф"га 38-поғонани насиб этган.

Кучли ўнлик ва Топ-300га кирган ўзбек клубларининг рейтингдаги ўрни қуйида берилмоқда.

1. Ал-Ҳилол (Саудия Арабистони) — 1040.5
2. Ал-Иттиҳод (Саудия Арабистони) — 980.0
3. ПАХТАКОР (Ўзбекистон) — 943.0
4. Сувон (Ж.Корея) — 934.5
5. Гамба Осака (Япония) — 923.5
6. Кашима Антлерс (Япония) — 912.5
7. Сёнгнам Ильва (Ж.Корея) — 901.5
8. Сепоҳон (Эрон) — 896.0
9. Чонбук (Ж.Корея) — 867.0
10. Кувайт СК (Кувайт) — 825.0
...
34. Бунёдкор (Ўзбекистон) — 618.0
36. Нефтчи (Ўзбекистон) — 603.5
38. Насаф (Ўзбекистон) — 577.5
103. Машъал (Ўзбекистон) — 361.5
152. Навбаҳор (Ўзбекистон) — 296.0
158. Қизилқум (Ўзбекистон) — 287.5
170. Динамо (Ўзбекистон) — 273.0
177. Бухоро (Ўзбекистон) — 256.0
180. Шўртан (Ўзбекистон) — 255.0
190. Андижон (Ўзбекистон) — 244.5
192. Металлург (Ўзбекистон) — 241.0
212. Локомотив (Ўзбекистон) — 218.0
267. Трактор (Ўзбекистон) — 162.0
295. Олмалиқ (Ўзбекистон) — 136.5
296. Сўғдиёна (Ўзбекистон) — 136.5

Рейтингнинг тўлиқ кўриниши билан IFFHS сайтида танишиб олишингиз мумкин.

Манба: www.iffhs.de
Киритилди: 14:01, 28.01.2013.
Ўқилди: 7002 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Илгиз Танташевнинг Франция — Парагвай учрашувидаги ҳакамлиги халқаро нашрлар томонидан танқид қилинди [7705]

Фабио Каннаваро ЖЧ-2026дан кейин Италияда нималар билан шуғулланаётганини кўрсатди (фото) [7182]

Расман: Элдор Шомуродов «Башакшеҳир» билан янги шартнома имзолади [4324]

Мбаппе футбол тарихида ҳеч ким эриша олмаган ЖЧ рекордини ўрнатди [3804]

ЖЧ-2026. Марокаш Канадани йирик ҳисобда мағлуб этиб, чорак финалга чиқди [2614]

Левченко Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026да ғалабани қўлдан чиқариши сабабини тушунтирди [2584]

Маҳрез терма жамоадан кетганидан бор-йўғи бир кун ўтиб ўз клубини ҳам тарк этди [2234]

Возинья Месси билан ўйиндан кейин нималар ҳақида суҳбатлашганини айтди [2034]

Винисиус «Реал»даги келажаги борасида бир қарорга келди [1916]

«Барселона» «Челси» ва «Манчестер Сити»нинг таклифига рад жавобини берди [1778]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик