Кириш Регистрация
07/09 00:00 Эспаньол 1-1 Севилья
07/09 21:30 Кальяри 1-0 Лечче
07/09 22:00 Хетафе 1-1 Сельта
07/09 23:45 Удинезе 1-2 Лацио
08/09 00:30 Эльче 2-3 Реал Сосьедад
09/09 18:30 ОКМК - Пахтакор
09/09 19:00 Нефтчи - Сурхон
09/09 20:00 Насаф - Бунёдкор

"Реал" "Жирона"да ажойиб мавсум ўтказаётган футболчисини ёзда жамоага қайтармоқчи

Баҳо:
+ | -

"Жирона"нинг чап қанот ҳимоячиси Мигель Гутьеррес келаси ёзда "Реал Мадрид"ига қайтиши мумкин.

Mundo Deportivo хабарига кўра, "Қироллик клуби" футболчини 8 миллион еврога қайтариб сотиб олиш имкониятига эга. Шу тариқа, мавсум якунида Гутьеррес яна “Реал” футболчисига айланиши мумкин. У 2011 йилдан 2022 йилгача Мадрид клуби тизимида бўлган.

Мигелнинг "Сантьяго Бернабеу"даги келажаги Карло Анчелотти томонидан ҳал қилинади. Агар 22 ёшли ҳимоячи италияликларнинг режаларига кирмаса, у ҳолда "Реал" Гутьерресни сотади. Яқинда футболчига "Арсенал" ва "Бавария" қизиқаётгани хабар қилинганди.

Гутьерреснинг "Жирона" билан шартномаси 2027 йилгача амал қилади.

Киритилди: 12:08, 01.01.2024.
Ўқилди: 2997 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик