«Шальке» Франциянинг «Лион» клубидан бразилиялик футолчи Мишель Бастосни ижарага олиши мумкин. Бу ҳақда Билд нашри хабар бермоқда.
Шартнома 1,5 йилга имзоланиши ва 2 миллион еврога тенг бўлиши кутилмоқда. Бундан ташқари немис клуби кейинчалик Бастоснинг трансферини сотиб олиши мумкин.