"Монако" мухлислари мавсумнинг 1-қисмида Александр Головинни энг яхши деб тан олишди.
Ярим ҳимоячи клуб расмий сайтида ўтказилган сўровномада биринчи ўринни эгаллади. Россиялик овоз берувчиларнинг 76% овозини олди. Виссам Бен-Йеддер 15%, Такуми Минамино 3% овоз олди.
Жорий мавсумда 27 ёшли футболчи Лига 1да 15 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.