Кириш Регистрация
14/05 00:00 Астон Вилла 3-3 Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив 0-2 ОКМК
14/05 22:30 Осасуна 1-1 Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ
16/05 01:00 Сельта - Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе - Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис

Шуҳрат Мақсудов: «Асосийси – вазиятлар яратиляпти»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси катта мураббийи Шуҳрат Мақсудов футболчиларнинг «Урал»га қарши ўйиндаги ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилганини билдирди.

28 январь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Дубайдаги ўқув-машғулот йиғинлари доирасида иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказди. Россия 1-дивизиони пешқадамларидан бири – «Урал» жамоасига қарши ўйинда «Бунёдкор» ярим ҳимоячиси Жасур Ҳасанов томонидан урилган гол Қосимов шогирдлари 1:0 ҳисобидаги ғалабани келтирди.

«Назорат ўйини бўлса ҳам, ғалаба барибир ғалаба. Бу муваффақият билан терма жамоа аъзоларини ҳам, мухлисларни ҳам табриклайман», - деди миллий терма жамоа катта мураббийи Шуҳрат Мақсудов.

«Футболчиларимиз бугун чиройли, мазмунли ўйин кўрсатишди. Йигитларимиз барча кўрсатмаларни бажара олишди, деб бемалол айта оламан. Ўйингача, кун давомида икки мартадан машғулотлар ташкил этилган эди, шундан келиб чиқиб, йигитларимизнинг бугун кўрсатган ўйинларидан қониқиш ҳосил қилдик», - деди Мақсудов.

«Бугун бизга рақиблик қилган «Урал» жамоаси кучсиз жамоа эмаслигини билиб олдик. Ўйин тенг курашлар остида ўтди, деб айтишимиз мумкин, бироқ Ўзбекистон терма жамоасида дарвозани ишғол қилиш учун имкониятлар кўпроқ бўлди. Бахтга қарши, фақатгина битта вазиятни голга айлантира олдик, холос. Муҳими, чиройли комбинациялар орқали хавфли, голга тортадиган вазиятлар юзага келтирилмоқда», - дея қўшимча қилди терма жамоа мураббийи.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг БАА йиғинига жалб қилинган футболчилар орасида 2012 йилги мавсум кашфиётларидан бири Алибобо Раҳматуллаев ҳам бор. Ушбу футболчи «Краснодар»га қарши ўйинда захирадан майдонга тушган эди, «Урал»га қарши ўйинда эса Қосимов уни асосий таркибга киритди. Озарбойжонга қарши ўйин Раҳматуллаев учун терма жамоадаги ҳақиқий дебют бўлиши кутилмоқда.

«Алибобо Раҳматуллаев тўғрисида тўхталадиган бўлсам, мен бу футболчини «Олмалиқ»да мураббийлик қилган давримдан бери биламан. У ёш, иқтидорли футболчилардан бири, «Бунёдкор»га ўтганидан кейин ҳам йилдан-йилга ўйинлари очилмоқда. Келажаги порлоқ, Ўзбекистон миллий терма жамоасига кўп фойда бера оладиган футболчилардан бири, деб ҳисоблайман», - деди Ўзбекистон миллий терма жамоаси катта мураббийи Шуҳрат Мақсудов.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси хориж йиғини доирасида бунгача Россия Премьер-лигаси вакили – «Краснодар» жамоасига қарши майдонга тушиб, 0:1 ҳисобида имкониятни бой берганди. Қосимов шогирдлари 1 февраль куни Дубайда Озарбойжон миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушишади.

Миллий терманинг хориж йиғини 2 февраль куни якунига етади.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 16:19, 29.01.2013.
Ўқилди: 3533 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.