Жоау Канселу “Лас-Пальмас”га қарши ўйинда жароҳат олди.
11-дақиқада "Барселона" ҳимоячиси ўрнига Андреас Кристенсен майдонга тушди.
Ўйин эпизодида Канселу ва "Лас-Пальмас" футболчиси Максим Перроне бир вақтнинг ўзида тўпга зарба беришди. Натижада португалиялик тиззасини шикастлаб олди.