"Реал Соседад" сафида йўқотиш - Андре Силва жароҳат олди ва бу унинг учун сўнгги вақтлардаги биринчи жароҳати эмас. Бу сафар Силва чап оёқ қўшимча мушакларини шикастлаган.
У жуда кўп вақтни лазаретда ўтказиб юбориши кутилмоқда, эҳтимол у февраль ойида Чемпионлар лигаси плей-офф босқичига ҳам тикланишга улгурмаслиги мумкин. Жорий мавсумда "Милан"нинг 28 ёшли собиқ ҳужумчиси бор-йўғи 199 дақиқа ўйнади, бу эса уни "РБ Лейпциг"дан ижарага олган "Сосьедад" раҳбариятини хурсанд қилиши даргумон.
"Реал Сосьедад" айни дамда Испания чемпионати турнир жадвалида олтинчи ўринда бормоқда.