"Челси" футболчиси жамоада қолади. Хабарларга кўра, клуб ярим ҳимоячиси Конор Галлахер янги шартнома имзолашга яқин турибди.
Инглиз матбуотига кўра, 23 ёшли Англия терма жамоаси аъзоси ўзига келаётган таклифларни рад этган. Почеттино ҳам уни жамоада қолишини истайди. Галлахер учун "Тоттенхэм" даъвогар саналади.