Кириш Регистрация
25/10 00:00 Атлетико 1-0 Депортиво
25/10 16:00 ОКМК 2-1 Қўқон-1912
25/10 16:30 Интер 2-1 Фиорентина
25/10 18:00 Атлетик Бильбао 4-0 Хетафе
25/10 18:00 Қизилқум 1-1 Локомотив
25/10 18:15 Динамо 1-1 Андижон
25/10 19:00 Кристал Пэлас 0-2 Ньюкасл
25/10 19:00 Халл Сити 1-1 Брентфорд
25/10 19:00 Ливерпуль 2-0 Брайтон
25/10 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
25/10 19:00 Аталанта 4-4 Фрозиноне
25/10 19:00 Женоа 1-0 Венеция
25/10 20:15 Сельта 0-0 Бетис
25/10 21:30 Сандерленд 0-0 Лидс
25/10 22:00 Лечче 0-2 Ювентус
25/10 22:30 Реал Сосьедад 2-1 Леванте
26/10 00:45 Удинезе 0-2 Милан
26/10 01:00 Барселона 1-2 Реал Мадрид
26/10 18:30 Хоразм 1-2 Навбаҳор
26/10 18:45 Нефтчи 1-2 Ал-Иттиҳод
26/10 21:00 Ал-Аҳли (СА) - Ал-Ғарафа
26/10 21:00 Ал-Айн - Трактор
26/10 23:15 Ал-Қодисия - Ас-Садд
26/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия - Пахтакор
27/10 01:00 Севилья - Осасуна
27/10 22:30 Сассуоло - Лацио

Осиё кубоги: энг, энг, энг...

Баҳо:
+ | -

Осиё кубоги бошланишига 7 кун қолди. Мусобақага оид айрим статистикаси ва фактлар билан таништириб ўтамиз.

➖ Қатарда старт оладиган бу галги Осиё кубоги ОФК томонидан 18-бор ташкил этилмоқда.

➖ Қатар Осиё кубоги финал босқичига энг кўп мезбонлик қилган мамлакат, шунингдек, мусобақанинг амалдаги ғолиби ҳам ҳисобланади.

➖ Корея Республикаси ва Эрон терма жамоалари турнирда энг кўп иштирок этган бўлсада (15 марта), бош совринни Япония энг кўп қўлга киритган (4 марта, 1992, 2000, 2004, 2011)

➖ Осиё кубоги финал босқичининг энг яхши тўпурари Али Дайи бўлиб, эронлик ҳужумчи турнирда 14 та гол киритишга муваффақ бўлган.

➖ Осиё кубоги финал босқичида энг кўп иштирок этган футболчи – Игнатий Нестеров ҳисобланади. У Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 5 марта ушбу турнирда қатнашган (2004, 2007, 2011, 2015, 2019).

➖ 2019 йил БАА мезбонлик қилган Осиё кубогида иштирокчи терма жамоалар сони 16 тадан 24 тага кўпайтирилди. Мусобақа давомида жами 51 та учрашув ўтказилган. Шунингдек, 2019 йилда 1956 йилдан 2015 йилга қадар фойдаланилган кубок дизайни ҳам ўзгартирилган.

➖ Осиё кубоги финал босқичида 1996 йилдан буён мунтазам равишда иштирок этиб келаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси 28 учрашув ўтказган ва уларнинг 13 тасида ғалабага эришган. Жамоамизнинг турнирдаги энг яхши натижаси ярим финал бўлиб, 2011 йил айнан Қатарда қайд этилган.

➖ Миллий жамоамизнинг Осиё кубокларидаги энг яхши тўпурари эса Александр Гейнрих ҳисобланади (6 гол).

Манба: ufa.uz
Киритилди: 20:36, 05.01.2024.
Ўқилди: 4139 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик