Кириш Регистрация
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал 2-0 Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло 3-1 Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон 3-0 Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити 3-0 Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл 2-1 Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм 2-0 Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут 0-0 Челси
06/12 20:15 Алавес 1-0 Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер 4-0 Комо
06/12 22:30 Лидс 3-3 Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис 3-5 Барселона
07/12 00:45 Верона 3-1 Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано
08/12 00:45 Наполи - Ювентус
08/12 01:00 Реал Мадрид - Сельта
08/12 19:00 Пиза - Парма
08/12 22:00 Удинезе - Женоа

«Эль-Класико» барчаси жавоб учрашувига қолди

Баҳо:
+ | -

Испания кубогининг ярим финал дастлабки учрашувида мамлакатнинг икки етакчи клуби ўзаро рўбарў келганидан хабарингиз бор. Томонларнинг бу сафарги тўқнашувида ғолиб номи аниқланмади.

Учрашувнинг дастлабки бўлимида томонлар ҳужумлар билан асосий эътиборни эҳтиёткорликка ҳам қаратишганди. Биргина хато вазиятни бутунлай ўзгартириб юбориши мумкин эди. Шу боисдан ҳам биринчи бўлимда кўпроқ ҳимоячилар катта саҳнага чиқишди. Айниқса «Реал» ҳимоячиси Рафаэл Варан алоҳғида ажралиб турди. 19 ёшли футболчи фаолиятидаги энг яхши ўйинини ўтказди, десак муболаға бўлмас. Бир неча вазиятларда у жамоасини қутқариб қолди. «Барселона»да ўша эски жуфтлик Пике-Пуйоль тандеми ишончли ҳаракат қилиб биринчи бўлимда жамоаларнинг голсиз тарк этишига олиб келди.

Иккинчи бўлимни меҳмонлар ўта фаоллик билан бошлашди. Бунинг натижасида бўлимнинг 5-дақиқасида ҳимоячиларга ёрдамга келган Хосе Кальехоннинг хатоси натижасида Сеск Фабрегас каталонияликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Шундан кейин мезбонлар ҳужумга зўр беришди. «Барселона» эса қарши ҳужумларга эътиборни қаратди. Ана шундай вазиятларнинг бирида Педро ҳисобдаги фарқни иккитагача ошириши мумкин эди. Дарвозабон билан 50 метрча масофадан яккама-якка вазиятга чиқиб келган футболчи  сўнгги зарбани ноаниқ йўллади.

Бутун ўйин давомида «Реал» ҳимоясидаги хатоларни бартараф этиб борган Рафаэл Варан 81-дақиқага келиб энди ҳужумда пайдо бўлди ва унинг бу юриши омадли чиқди. Месут Ўзил томонидан етказиб берилган жарима зарбасини барчадан баланд сакраган Варан Пинто қўриқлаётган дарвозага аниқ йўллаб ўртадаги фарқни йўққа чиқарди.

Сўнгги дақиқаларда Хорди Альба катлонияликларга ғалаба келтириши мумкин эди. Бироқ дарвозабон билан бирга-бир вазиятда бу сафар Альбанинг зарбасипни Диего Лопес бартараф этди.

Натижада ўйин жанговар дуранг билан ниҳоясига етди. Энди барча масалага «Камп Ноу»даги жавоб учрашуви ойдинлик киритиб беради.

Испания Кубоги
1/2 финал
Дастлабки учрашув

РЕАЛ МАДРИД – БАРСЕЛОНА 1:1 (0:0)
Голлар: Варан (81) – Фабрегас (50).
Реал Мадрид: Диего Лопес, Арбелоа, Карвалью, Варан, Эссьен, Алонсо, Хедира, Ўзил, Кальехон (Модрич, 58), Бензема (Игуаин, 63), Роналду.
Барселона: Хосе Пинто, Дани Алвес, Пуйоль, Пике, Альба, Фабрегас (Тиаго Алькантара, 85), Бускетс, Хави, Иньеста, Педро (Санчес, 76), Месси.
Огоҳлантиришлар: Пике (1), Карвалью (16), Кальехон (42), Дани Алвес (72), Пуйоль (81), Алонсо (90).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 03:06, 31.01.2013.
Ўқилди: 16545 марта.
Фикрлар: 59 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Муҳаммад Салоҳ «портлади»: «Эҳтимол, кейинги ўйиним «Энфилд»даги сўнггиси бўлар» [2709]

Тони Кроос футбол тарихидаги энг яхши ўйинчилардан иборат рамзий жамоа тузиб чиқди [2310]

Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ гуруҳ ўйинларини қайси шаҳарларда ўтказиши ва вақтлари маълум бўлди (+фото) [1819]

"Ливерпуль" афсонаси жамоада тезкор равишда Слотни алмаштириши мумкин [1706]

«Сити» «Арсенал»ни деярли қувиб етди (турнир жадвали) [1675]

Салоҳга асосий даъвогар клуб номи айтилди [1605]

АПЛ. "Манчестер Сити" - "Сандерленд". Таркиблар эълон қилинди [1486]

Манба: Арне Слот "Ливерпуль"дан истеъфога чиқарилади [1461]

Туркия чемпионати. "Башакшеҳир" - "Фенербахче". Илк дақиқалардан майдонда ҳаракат қиладиган футболчилар эълон қилинди [1346]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-декабрь куни 8 та футбол, 3 та футзал ва бокс бўйича ЖЧ трансляциялари бор [1332]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.