Aвстралиялик мураббий Aнже Постекоглу хорватиялик футболчи Иван Перишич ҳақида гапирди.
Унинг шартномаси 2024 йилнинг ёзида тугайди ва Постекоглу узайтирилмаслигини тасдиқлади.
"Иван қаттиқ ишлайди. У терма жамоада бўлажак жанглар муносабати билан имкон қадар тезроқ майдонга қайтишни истамоқда.
Унинг тажрибаси биз учун муҳим эди, лекин ўйлайманки, биз ҳамкорликни давом эттира олмаймиз", - дея Постекоглунинг сўзларини келтиради Италиянинг ItaSportPress ахборот агентлиги.
Хорватиялик футболчи 2022 йилдан буён Лондоннинг «Тоттенхэм» жамоасида ўйнаб келмоқда. Ҳозир у 35 ёшда.