Кириш Регистрация
07/10 00:00 Реал Сосьедад 1-1 Атлетико

"Ливерпул"га қарши баҳс олдидан "Арсенал" муҳим футболчисининг хизматларидан фойдалана олмайди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг "Aрсенал" жамоаси Aнглия кубоги доирасида "Ливерпул"га қарши уй учрашувида асосий футболчиларидан бирисиз қолишга мажбур бўлади.

Гап тиззасидан жароҳат олган асосий ҳужумчи Габриэль Жезус ҳақида кетмоқда, дея хабар беради журналист Девид Орнштейн.

Манбанинг хабар беришича, бразилияликнинг жароҳатини жиддий деб бўлмайди, аммо “Aрсенал” тиббий штаби футболчининг соғлигини хавф остига қўймасликка қарор қилган, шу боис Габриел “Ливерпул” билан ўйинда майдонга тушмайди.

Жорий мавсумда Жезус Aнглия премьер-лигасида учта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.

Бразилиялик футболчи "Манчестер Сити"дан ўтганидан сўнг "Aрсенал" учун иккинчи мавсумини ўтказмоқда.

Киритилди: 18:41, 07.01.2024.
Ўқилди: 1682 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.