Кириш Регистрация
21/11 18:00 Пахтакор 0-2 ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе - Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол

Ўзбекистон «футбол фабрикалари»

Баҳо:
+ | -

Тан олиш керак, мамлакатимизда кўплаб соҳалар қатори футболда ҳам ўсиш кузатилмоқда.

Бунга сўнгги йилларда ёшлар секторига улкан эътибор қаратилаётгани сабабдир, албатта. Фикримиз исботи ўлароқ, кенг кўламда замонавий футбол мактаблари ишга туширилаётганини келтириш мумкин. Уларда муҳайё қилинган шароитлар таҳсинга сазовор ҳолатда. Айниқса, машғулот жараёни учун майдонлар, спорт либослари ва ҳоказо...

Биз учун қувонарлиси, юртимизда йилдан йилга олий талабларга жавоб берадиган футбол даргоҳлари кўпайиб бормоқда. Мухлисларга аллақачон маълум бўлиб улгурган «Пахтакор» ва «Бунёдкор» (Тошкент), «Насаф», «Машъал» ҳамда «Шўртан» (Қашқадарё вил.) академиялари қатори қолган барча вилоятларда футбол мактаблари бирин-кетин фаолият бошламоқда. Жумладан, «Одил Жуниор» мактаби ҳам охирги йиллар жадал ривожланмоқда. Доно халқимизда ажойиб бир нақл бор: «Қилинган меҳнат самарасиз қолмас». Қисқаси, режа бўйича амалга оширилаётган ишлар ўзбек футболида ўз самарасини кўрсата бошлади.

Қаранг, турли ёш тоифасига мансуб терма жамоаларимиз нафақат Осиё, балки жаҳон ареналарида ҳам ўз сўзини баралла айтмоқда. Хусусан, ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларимиз қитъада чемпион бўлишга улгурди. Ҳар икки ёш тоифасидаги жамоамиз кичик мундиалларда ҳам муносиб иштирок этмоқда. Равшан Ҳайдаров бош­қарувидаги ёшлар терма жамоамизни тилга олишимиз билан қитъа биринчилигидаги қорли финал ёдимизга тушади. Шу ҳолда олимпиячиларимиз финалда Вьетнам ёшлар термасини матонат билан мағлубиятга учратишганини мароқ билан эслаймиз. Равшан Ҳайдаров шу билан чекланиб қолмай, ўтган йили 20 ёш тоифасидаги футболчилар билан ҳам Осиё чемпио­натида ғалабани таъминлади. Ёшларимиз ке­йинчалик мундиалда ҳам чакки иштирок этишмади. 2023 йили Темур Кападзе бошқарувидаги олимпия терма жамоамиз ҳам Осиё ўйинларида совриндорлар қаторидан жой олди. Жамолиддин Раҳматуллаев шакллантирган ўсмирлар термаси эса ўз тоифасида қитъа етакчилари қаторида эътироф этилди. Якунда ўсмирларимиз ҳам кичик мундиалга йўл олиб, Индонезия майдонларида чакки таассурот қолдиришмади. Йигитларимиз айниқса, гуруҳ раундида испаниялик тенгқурларига қарши кечган баҳсда кучли матонатга эга эканликларини намоён этишди.

Айнан ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларида тобланган иқтидорларимиз бугун Европанинг кучли чемпионатларига талпинишмоқда. Хусусан, Абдуқодир Ҳусанов («Ланс»), Аббос Файзуллаев (ЦСКА), Умарали Раҳмоналиев («Рубин») каби йигитларимизни бўлажак юлдузчаларимизга ўрнак сифатида кўрсатишимиз мумкин. Табиийки, бу каби ютуқлар ўз-ўзидан келаётгани йўқ, албатта. Юқорида таъкидлаганимиздек, барчасининг ортида мамлакатимиз бўйлаб кенг ёйилаётган футбол мактаблари турибди. Ҳозир бемалол таъкидлаш мумкин - Ўзбекистон ўз «футбол фабрикалари»га эга мамлакат!

Самандар АРАБОВ

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 11:00, 08.01.2024.
Ўқилди: 1338 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.