Кириш Регистрация
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина 2-2 Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ

Аббосбек Файзуллаев, Такефусо Кубо ва Али Жасим. Осиё rубогида иштирок этувчи ёш юлдузлар

Баҳо:
+ | -

Осиё кубоги мусобақаси 12 январь куни старт олди.

Мусобақада Сон Ҳён Мин, Меҳди Таремий, Али Мабҳут ва Ватару Эндо каби юлдуз футболчилар иштирок этади. Шунингдек, келажаги порлоқ дея баҳоланаётган ўйинчилар ҳам бор. Осиё Кубогида ўз номини тарихга ёзиш имконига эга бўлган 5 нафар ёш футболчиларга тўхталиб ўтамиз.

Аббосбек Файзуллаев (Ўзбекистон)

Аббосбек 2022 йилда бўлиб ўтган U-23 Осиё Кубоги финалчиси, шунингдек, U-20 Осиё Кубогида терма жамоа билан чемпионга айланган ва мусобақанинг энг яхши футболчиси номига сазовор бўлганди.

19 ёшида Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилган Файзуллаев CAFA мусобақаси доирасида Тожикистонга қарши баҳсда (5:1) ўзининг биринчи голини уришга муваффақ бўлганди. 25 декабрь куни Қирғизистонга қарши ўртоқлик ўйинида (4:1) терма жамоадаги иккинчи голини уриб, Сречко Катанеснинг ишонган футболчиларидан бирига айланди.

Ҳозирда Аббосбек Россиянинг “ЦСКА” клубида ҳам сермаҳсул ўйин намойиш этмоқда. Биринчи даврада 13 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 6 та ассистни амалга оширди.

Али Жасим (Ироқ)

Али Жасим 2023/24 йилги мавсум Осиё Чемпионлар Лигасида порлади. Ёш футболчи гуруҳ босқичида 5 ўйинда 4 та голга муаллифлик қилди. Улардан 2 таси турнирдаги дебютида “Сепахон”га қарши баҳсда киритилди.

Бироқ, U-20 Осиё Кубоги юлдузларидан бири бўлган Жасимнинг тез суръатларда ўсиши кўпчиликни ҳайратда қолдирмади.
 
Октябрда терма жамоадаги дебютини ўтказган 19 ёшли футболчи ва унинг жамоасидан 2007 йилги турнирдаги муваффақиятни такрорлаш кутилмоқда.

Такефуса Кубо (Япония)

2022 йилги Жаҳон Чемпионатида 90 дақиқа ўйнаган 22 ёшли Кубо Япония билан бирга зафар қучиш учун яна Қатарга қайтмоқда. Эслатиб ўтамиз, Япония 2019 йилги Осиё Кубоги финалчиси ҳисобланади.

2019 йилда терма жамоада дебют қилган бўлишига қарамасдан, Такефусанинг доимий асосий таркиб футболчиси бўлиши бир оз вақт талаб қилди. 2022 йилда Япония сафидаги биринчи голини урган бўлса, 2023 йил июнидан буён кетма-кет 9 ўйинда ғалаба қозонган терма жамоанинг асосий фигураларидан бирига айланди.

Кубо Испанияда ҳам ёрқин ўйин намойиш этмоқда. “Реал Сосьедад” сафида жорий мавсум чемпионатда 18 та ўйин ўтказиб, 6 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди. Ўтган мавсумда эса “Сосьедад”ни сўнгги ўн йилда илк бор Чемпионлар Лигасига чиқишига катта ҳисса қўшган футболчилар қаторидан жой олганди.

Ли Канг-Ин (Жанубий Корея)

Ёзда “ПСЖ” сафига ўтган жанубий кореялик футболчи дарҳол Луис Энрикенинг севимли ўйинчиларидан бирига айланди ва парижликлар билан биргаликда совринлар учун курашмоқда.

Килиан Мбаппе ва Усмон Дембеле каби юлдузлар билан бирга тўп сураётган 22 ёшли футболчи Франциядаги дебют мавсумида аллақачон кубок соҳибига айланди. “ПСЖ” Франция Суперкубогида “Тулуза”ни 2:0 ҳисобида таслим этиб, ўз тарихида 12 марта ушбу совринга эга чиқди.

Ли, шунингдек, терма жамоа сафида сўнгги 4 та халқаро ўйинда 4 та гол ҳамда 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Ариф Айман (Малайзия)

Ариф Айман Малайзиянинг етакчи жамоаларидан бири “Жоҳор Дарул Таъзим”да қойилмақом мавсумни ўтказди. Айман Малайзия Суперлигасида 12 та голга муаллифлик қилди, жамоаси билан чемпионликни қўлга киритди ва ОЧЛ гуруҳ босқичида ҳам 3 та голни ўз номига ёздириб қўйди.

Ариф халқаро майдонда ҳам шу ишни такрорлади — июнь ойида Малайзиянинг Папуа-Янги Гвинеяга қарши ўртоқлик ўйинида (10-0) 4 та голга муаллифлик қилди. Ноябрда эса Қирғизистонга қарши баҳсда (4:3) 3 та голли узатмани амалга оширди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 23:45, 08.01.2024.
Ўқилди: 5402 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.