Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

«Насаф» ёшлари Ҳоким кубоги финалига чиқишди

Баҳо:
+ | -

Бир ҳафтадан бери давом этаётган Қашқадарё вилояти ҳокими кубоги баҳслари ҳам ниҳоясига етиб қолди. Гуруҳ баҳсларида ишончли ўйин намойиш этган “Насаф” ўринбосарлари бугун ярим финалнинг илк учрашувида Нишоннинг “Нуристон” жамоасига қарши майдонга чиқишди.

Учрашув бошидаёқ Баҳодир Аннаматов шогирдлари ташаббусни ўз қўлларига олишди ва бўлимнинг биринчи ярми ортда қолмасдан туриб икки тўп фарқи билан олдинги чиқиб олишди. Дастлаб Жавоҳир Ашуров дарвозабон ва ҳимоячининг хатосидан кейин тўпни дарвозабоннинг устидан ошириб тўрга йўллаган бўлса, орадан кўп ўтмай Дониёр Нарзуллаев ҳисобни 2:0 га етказди.  Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида нишонлик футболчилар орадаги фарқни қисқартиришди.

Иккинчи бўлимда Динмуҳаммад Қурбонназаров мураббийлигидаги нишонлик футболчилар ҳисобни тенглаштириш илинжида бор кучлари билан олдинга ўтишди. Ҳисобни тенглаштириш учун бир қатор имкониятларга эга бўлишди. Аммо ҳал қилувчи зарбани беришда уларга бироз омад етишмади. Натижада қийин баҳсда муҳим ғалабага эришган ёш насафчилар эртага финал беллашувида мусобақа ғолиблиги учун майдонга чиқишади.

Ҳоким кубоги. Ярим финал.
"Насаф" (ёшлар) - "Нуристон" - 2:1
“Насаф”: Элдорбек Суюнов, Илҳом Усубжонов, Одил Ҳамробеков, Тоҳир Абдураззоқов, Сардор Холмуродов, Жавоҳир Ашуров, Нодир Санақулов, Нажмиддин Нормуродов, Жамол Машарипов, Азиз Маликов, Дониёр Нарзуллаев.
Захирадан майдонга тушганлар: Темур Юмангулов, Обид Маматов, Сирож Абдуҳакимов, Улуғбек Дадабоев.

Эртага футболчиларимиз финал беллашувида “Машъал” футболчилари билан куч синашишади. Муборакликлар ярим финалда “Шўртан” ўринбосарларини кичик 1:0 ҳисобда мағлуб этишди.

Манба: www.fcnasaf.uz
Киритилди: 16:41, 01.02.2013.
Ўқилди: 4242 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Зидан Франция терма жамоасининг ҳужум учлигини танлади [3328]

«Барселона» ёки «Реал»: «Манчестер Юнайтед» футболчиси Испанияга кўчиб ўтишга тайёрланмоқда [2354]

Умарали Раҳмоналиев Европада қайси жамоага мухлислик қилишини айтди [2116]

Ўзбекистон — Эрон, Нидерландия — Германия: 24 сентябрнинг энг муҳим ўйинлари [2040]

Фабио Каннаваро Ўзбекистоннинг Аргентина билан режалаштирилган ўйини нега ўтказилмаганини тушунтирди [1938]

Родри дунёнинг энг яхши мураббийини атади — бу Флик эмас [1928]

Роналду Португалия терма жамоасига мурожаат қилди [1864]

Ўртоқлик беллашуви. Бугун вакилларимиз Фарғонада Эрон жамоасини қабул қилади [1834]

Шахмат олимпиадаси. Ўзбекистон Хитойни мағлуб этиб, пешқадамликни янада мустаҳкамлади [1784]

Осиё ўйинлари: Владимир Свечников Ўзбекистонга 32 йилдан сўнг тарихий олтин медални тақдим этди [1771]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик