Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

«Локомотив» яна БААга йўл олди

Баҳо:
+ | -

Янги мавсумга қизғин тайёргарлик кўраётган Тошкентнинг «Локомотив» жамоаси навбатдаги ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказиш мақсадида БААга жўнаб кетди. Ушбу йиғин доирасида темирйўлчилар Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига саралаш ўйинида 9 февраль куни маҳаллий «Ан-Наср» клуби билан куч синашади. Шунингдек, ушбу йиғин давомида «Локомотив» Россия 1-дивизиони вакили «Урал» ҳамда Туркманистон клуби билан назорат-синов учрашувларида майдонга тушиши режалаштирилган.

Куни кеча «Локомотив» стадиони базасида темирйўлчилар жамоасини БАА сафарига кузатиш маросими ўзига хос тарзда ташкил этилди. Тадбирда қатнашган «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТК раҳбарияти ҳамда клуб мутасаддилари жамоа аъзоларига Осиё Чемпионлар лигаси саралаш босқичидан муваффақиятли ўтиб, гуруҳ босқичида ҳам иштирок этишларини тилашди. Яратгандан «Локомотив» жамоасини муҳим ўйинларда қўллаб-қувватлашини сўралди. Биз ҳам ўз ўрнида темирйўлчилар жамоасига оқ йўл тилаб қоламиз.

Манба: www.lokomotiv.uz
Киритилди: 17:05, 01.02.2013.
Ўқилди: 4210 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.