"Наполи" ҳужумчиси Виктор Осимхеннинг агенти Роберто Календа Хвича Кварацхелия вакилининг баёнотига жавоб қайтарди. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ агент Мамука Жугели Осимхен ёзда Саудия Арабистонига жўнаб кетишини айтган эди.
"Бошқа футболчиларнинг келажаги ҳақида гапириш нотўғри. Бу футболчи ва мухлислар ўртасида тушунмовчиликни келтириб чиқаради. Мамуканинг гапларини қабул қилиб бўлмайди. Биз ҳозиргина "Наполи" билан шартномани янгиладик ва Осимхеннинг Африка Миллатлар Кубогидан ташқари ягона истаги "Наполи"га ёрдам бериш", - деган Календа.
Нигериялик футболчининг неаполликлар билан янги шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган.