Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия - Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР - Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн - Хитой
14/11 19:00 Кувайт - Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон - Фаластин
14/11 21:15 Ироқ - Иордания
14/11 21:15 Қатар - Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА - Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Аср трансфери: Холандга нима учун "Барселона" керак

Баҳо:
+ | -

Эрлинг Холанднинг мавсум сўнгида “Манчестер Сити”ни тарк этиб, “Барселона”га ўтиши ҳақидаги хабарлар катта муҳокамаларга сабаб бўляпти. Бугун биз Эрлинг Холанд нима учун "Барселона"га муҳтожлиги ва у "Манчестер Сити"ни нима учун тарк этиши ҳақида гаплашамиз.

"Манчестер Сити" билан шартномаси 2027 йилгача

Эрлинг Холанд 2022 йилнинг 1 июлида “Сити” га кўчиб ўтган ва 2027 йилгача шартнома имзолаган. Шу тариқа, “Манчестер Сити” ўтган ёзда Килиан Мбаппе билан юзага келган вазиятдан тўлиқ ҳимояланган, ўшанда франциялик футболчи “ПСЖ”ни текинга тарк этиши мумкин деган савол туғилган.

Клубда иккинчи, дунёда олтинчи

“Манчестер Сити” билан 2022 йилнинг ёзида тузилган шартномадан сўнг, Эрлинг Холанднинг маоши 22,5 миллион евро эканлиги маълум бўлди. Ушбу кўрсаткичга кўра, норвегиялик жамоада иккинчи ўринда туради. У фақат 24 миллион евро ишлаб оладган Кевин Де Брюйнедан ортда. Бироқ, Холанднинг футболдан ташқари фаолиятдан кўпроқ даромади бор. Спорт компанияларидан бири билан тузилган шартнома ва машҳур футбол симулятори муқовасида пайдо бўлиши Холандга маошидан деярли икки баравар кўп пул олиб келди. 2023 йил охирида Эрлинг 56 миллион евро билан дунёнинг энг бой футболчилари рўйхатида олтинчи ўринни эгаллаб турибди. Ушбу рейтингнинг биринчи қаторида Криштиану Роналду ва унинг 250 миллион евроси бор.

Отанинг орзуси ва футболчининг хоҳиши

Эрлинг Холанднинг отаси, машҳур норвегиялик футболчи Алф-Инге ўғлининг барча лигаларда ўйнашини орзу қилган. Футболчининг ўзи ҳам шуни хоҳлайди. Эрлинг Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси билан Германия кубогини қўлга киритди. "Манчестер Сити" таркибида у ўтган мавсумда барча мумкин бўлган совринларни йиғди. Янги совринлар учун кетиш вақти келганга ўхшайди. "Барселона"га Холанд керак. Каталония клуби биринчи давра натижаларига кўра, Ла Лига турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда. Пешқадам “Жирона” ва “Реал”дан 7 очколик фарқ бор. Демак, бу мавсум “Барселона”га чемпионлик саралаши қийин кечади.

Аммо асосий муаммо шундаки, Каталония клубининг асосий зарба берувчи кучи Роберт Левандовски ёзда 36 ёшга тўлади. Польяк бу мавсумда чиндан ҳам порламади, Испания чемпионатида 17 учрашувда 8 та гол урди. Таққослаш учун, Эрлинг Холанд ўйнаган 15 ўйинда 14 та гол уриб, 93 дақиқа ўйин вақтини голга сарфлаган. Шубҳасиз, “Барселона”га бундай форвард керак ва дунёнинг биронта жамоаси ундан воз кечиши даргумон.

“Барселона” режаси

"Барселона" норвегиялик форвардни сотиб олиши ҳақидаги хабар янгилик эмас. Франциялик журналист Француа Галлардо Холанднинг ёзда Каталония клубига ўтишини эълон қилишидан олдин, Эрлингнинг 2025 йилда Испанияга кўчиб ўтиши ҳақида маълумот бор эди. Агар Галлардо "Барселона" трансфер учун тахминан 100 миллион евро тўлашини айтган бўлса, "Б" режасига кўра, Каталония клуби 2025 йилнинг ёзида 175 миллион еврога сотиб олиш вариантини фаоллаштириши мумкин.

Дунёнинг энг қиммат ва иқтидорли футболчиларидан бирининг трансфери учун етарлича маблағ. Ҳозирча Холанднинг "Барселона"га ўтиши кўпроқ эртакка ўхшайди. Кам миқдордаги товон пули, кучлироқ чемпионат қолдириб кетиши, “Барселона”нинг молиявий муаммолари бу омилларнинг барчаси футболчининг барча топ чемпионатларда ўйнаш ва ўз давридаги Лионель Месси каби Каталониянинг сўзсиз юлдузига айланиш истаги билан қопланади.

Киритилди: 14:16, 11.01.2024.
Ўқилди: 8001 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.