Кириш Регистрация
29/08 00:00 Кристал Пэлас 1-4 Манчестер Сити
29/08 00:30 Алавес 1-0 Вильярреал
29/08 16:30 Ливерпуль 2-2 Ноттингем Форест
29/08 18:00 Сурхон 0-1 Гулистон
29/08 19:00 Нефтчи 1-0 Пахтакор
29/08 19:00 Борнмут 1-1 Эвертон
29/08 19:00 Ковентри Сити 0-1 Халл Сити
29/08 20:00 Леванте 5-2 Бетис
29/08 21:30 Тоттенхэм 0-2 Ньюкасл
29/08 21:30 Фиорентина 0-3 Фрозиноне
29/08 21:30 Монца 2-3 Удинезе
29/08 21:30 Сассуоло 2-1 Торино
29/08 22:00 Реал Сосьедад 2-1 Эспаньол
29/08 23:45 Ювентус 2-0 Парма
30/08 00:30 Севилья 1-3 Атлетико
30/08 18:00 Сўғдиёна - Жайхун
30/08 18:00 Челси 4-3 Брайтон
30/08 18:00 Лидс 1-1 Брентфорд
30/08 18:00 Сандерленд 1-0 Фулхэм
30/08 19:00 Навбаҳор - Насаф
30/08 20:00 Реал Мадрид 4-0 Малага
30/08 20:30 Ман. Юнайтед 5-2 Ипсвич
30/08 21:30 Наполи - Комо
30/08 22:30 Депортиво - Валенсия
30/08 23:45 Кальяри - Интер
30/08 23:45 Лацио - Женоа
31/08 00:30 Сельта - Атлетик Бильбао
31/08 21:30 Лечче - Рома
31/08 22:30 Осасуна - Хетафе
31/08 23:45 Аталанта - Болонья
01/09 00:00 Астон Вилла - Арсенал

Ҳакамларимиз Осиё кубогида: ким нечта ўйинда ишлаган?

Баҳо:
+ | -

Қитъамизнинг энг нуфузли турнири ҳисобланган Осиё кубогида ҳакамларимизнинг ўрни анчагина салмоқли. Сабаби, 2004 йилдан бошлаб ушбу мусобақада мунтазам иштирок этиб келаётган вакилларимиз 2 бора турнир финалини бошқаришга муваффақ бўлишган.

Осиё кубогида неча нафар ҳакамимиз ишлаган?

2004 йилдан буён ўтказилган 5 Осиё кубогида 7 нафар ўзбекистонлик ҳакам ишлаган. Бош ҳакамларимиз сони эса 3 тани ташкил этади. Улар орасида энг кўп ўйин табиийки, Равшан Эрматов ҳисобида — 16 та ўйин (Эрматов, шунингдек, Осиё миқёсида ҳам бу борада мутлақ етакчи). Бундан ташқари, Валентин Коваленко ҳамда Илгиз Танташев сингари вакилларимиз ҳам ушбу турнир ўйинларида ишлаган.

Мусобақада ишлаган ҳакамларимиз кесимида ўйинлар сони:

Равшан Эрматов:
— 2004 йил 1 ўйин бош ҳакам, 1 ўйин захира ҳаками;
— 2011 йил 4 ўйин бош ҳакам (шу жумладан, финал) ва 1 учрашувда захира ҳаками;
— 2015 йил 4 баҳсда бош ҳакам (шу жумладан, ярим финал);
— 2019 йил 5 ўйинда бош ҳакам (шу жумладан, финал);

Валентин Коваленко:
— 2011 йил 4 учрашувда захира ҳаками (уларнинг бирида Р. Эрматов билан бирга ишлаган);
— 2019 йили 1 ўйинда бош ҳакам;

Ильгиз Танташев:
— 2019 йили 1 баҳсда бош ҳакам;

Виктор Серазитдинов:
— 2007 йил 2 учрашувда ёрдамчи ҳакам;

Абдуҳамидулло Расулов:
— 2011 йил 4 ўйинда ёрдамчи ҳакам (шу жумладан, финал);
— 2015 йил 4 баҳсда ёрдамчи ҳакам (бирида Р. Эрматов билан);
— 2019 йил 7 учрашувда ёрдамчи, 1 ўйинда захира ҳаками (шу жумладан, финал);

Рафаел Илясов:
— 2011 йил 4 марта ёрдамчи ҳакам (шу жумладан, финал);

Жаҳонгир Саидов:
— 2015 йил 2 баҳсда ёрдамчи ҳакам (бирида Р. Эрматов билан);
— 2019 йил 6 ўйинда ассистентлик қилган (шу жумладан, финал).

Эслатиб ўтамиз, бугун старт оладиган Осиё Кубогида 3 нафар ҳакамимиз иштирок этади:

Илгиз Танташев
Андрей Цапенко
Тимур Гайнуллин.

Манба: Telegram.me/uzfhm
Киритилди: 17:29, 12.01.2024.
Ўқилди: 1722 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик