"Реал" ҳимоячиси Дани Карвахаль "Барселона"га қарши Испания Суперкубоги финалига тайёр бўлади.
31 ёшли испаниялик ярим финалда "Атлетико Мадрид"га қарши ўйинда (5:3) гол урди, бироқ бир неча кундан буён қийнаётган жароҳатидан хавотирда эди. Жума куни у спорт залида индивидуал дастур бўйича машқ қилди.
“Реал” – “Барселона” учрашуви 14 январь, якшанба куни бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 23.59да бошланади.