"Реал Мадрид"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Aрда Гюлер жамоа бош мураббийи Карло Aнчелотти билан ишлаш ҳақида фикр билдирди.
"Aнчелотти менга ишонади, шунинг учун у менга дебют қилиш имкониятини берди. У ҳар доим мен билан гаплашади ва менга ишонч бағишлайди.
Бу менга ёрдам беради, чунки мен беш ой давомида жароҳат олдим", - дея Гюлернинг сўзларини келтиради Diario AS.
Эслатиб ўтамиз, 18 ёшли футболчи ўтган ёзда “Реал”га келиб қўшилган, бироқ илк бор майдонга фақат 6 январ куни кубок ўйинида тушганди.