Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Осиё кубоги. Тожикистон Хитой билан дуранг ўйнади

Баҳо:
+ | -

Осиё кубогининг "A" гуруҳидан ўрин олган Хитой ва Тожикистон терма жамоалари ўртасида қизиқарли ўйин бўлиб ўтди.

Қўшниларимиз биринчи бўлимда Хитойни анча қийин аҳволга солиб қўйди. Биргина Алишер Жалилов тайм охирида 3 та яхши имкониятга эга бўлди. Фақат унга бироз омад етишмади.

Хитой иккинчи таймнинг иккинчи ярмидан бошлаб ташаббусни ўз қўлига ола бошлади. Хаттоки 81-дақиқада улар бурчак зарбасидан кейин ҳисобни очишди. Аммо гол ВАР ёрдамида бекор қилинди. Ҳужумчи бош билан зарба бераётганида дарвозабон бироз олдинга чиқиши натижасида хитойлик бошқа футболчи дарвоза чизиғида турган ҳимоячига халал берди.

Қолган дақиқаларда Тожикистон дурангни ушлаб қолди.

Осиё кубоги. "А" гуруҳи, 1-тур
Хитой – Тожикистон 0:0 (0:0, 0:0)
Хитой – Янь Цзюньлин, Чжан Линьпэн, Браунинг, Чжу Чэньцзе, Лю Ян, Ван Шанъюань, Ван Цюмин (Сюй Синь, 58), Дай Цун (Линь Лянмин, 72), Лю Биньбинь, У Лэй (Се Пэнфэй, 72), Лон Тан (Чжан Юйнин, 58).
Тожикистон – Ятимов, Сафаров, Жўрабоев, Ҳанонов, Назаров, Жалилов, Умарбаев, Панжшанбе, Шукуров (Айний, 89), Соиров (Самиев, 89), Камолов (Мабатшоев, 90).
Огоҳлантиришлар:  Ван Шанъюань (28), Умарбаев (74), Самиев (90).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:38, 13.01.2024.
Ўқилди: 1921 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4519]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2493]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2309]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [2032]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1995]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1595]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1579]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1511]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1461]

Флорентино Перес Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1390]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик