"Челси" бош мураббийи Маурисио Почеттино Англия чемпионатининг 21-туридан ўрин олган сўнгги ўйинда жамоаси Лондоннинг "Фулхэм" клубини 1:0 ҳисобида мағлуб этгани ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Биринчи бўлим биз режалаштиргандек бўлмади. Ўйиндан олдин нимадир содир бўлди, лекин бу нима эканлигини тушунтирмайман. Бироқ, бу жамоанинг биринчи бўлимдаги ўйинига бироз таъсир қилди деб ўйлайман.
Лекин иккинчи бўлимни жуда яхши бошладик. Биз 30 дақиқа давомида жуда яхши футбол ўйнадик ва ўйинни якунлаш учун яна бир-иккита гол уришимиз керак эди.
Жамоа яхши ҳимояланди ва ўйлайманки, якунда бироз қийналганимиз яхши бўлди. Менимча, бу каби ўйинлар ўсишимизга ва ишимизга ишончни оширишга ёрдам беради", - деди Почеттино Daily Mail билан суҳбатда.
Эслатиб ўтамиз, ўйиндаги ягона гол ўйиннинг 45+4-дақиқасида пенальтини аниқ амалга оширган "кўклар" ярим ҳимоячиси Коул Палмер томонидан киритилди.
АПЛнинг 21-туридан сўнг "Челси" 31 очко жамғариб, саккизинчи ўринда бормоқда.