Хави "Реал"дан учралган мағлубиятдан сўнг (1:4) "Барселона"ни яхшилаш кераклигини айтди.
"Биз ўйинни яхшироқ назорат қилишимиз керак эди, финалда бундай ҳаракат қилиш мумкин эмас. Ҳимояда ҳам, прессингда ҳам етарлича ўйин кўрсата олмадик, финални 0:2 билан бошлаш мумкинмас. Левандовски ҳисобни биттага қисқартирди, аммо бу бизга фойда бермади.
Оғир мағлубият, биз ғазабдамиз. Бу мавсумдаги энг ёмон ўйинлардан бири бўлди. Кубокларни қўлга киритиш учун сезиларли даражада ўсишимиз керак. Биз мухлислардан узр сўрашимиз керак, чунки финалда, "Эл Классико"да ўзимизни энг яхши томонларимизни кўрсата олмадик.
Биз имкон қадар ўзимизни танқид қилишимиз керак. "Барселона" бундай кўринмаслиги керак, айниқса финалда. "Кўк-анорранглилар" мухлиси сифатида мени ҳам ҳафсаламиз пир бўлди" - деди жамоа бош мураббийи.