Саудия Арабистони терма жамоасидан уч нафар футболчи – Наваф ал-Ақидий, Салмон ал-Фараж ва Султон ал-Ганнам таркибдан четлаштирилди. Жамоа бош мураббийи Роберто Манчини бу борада фикр билдирди.
"Улар рўйхатда эди. Салмон менга ўртоқлик ўйинларида қатнашишни истамаслигини айтди. Султондан терма жамоада ўйнаганимдан хурсандмисиз, деб сўрасам, норозиман, деб жавоб берди. Футболчилар ўйнаш ёки ўйнамаслик ҳақида қарор қабул қилишмайди. Мен қарор қиламан. Навоф менга келмоқчи эмаслигини айтди. Биз у билан гаплашишга ва уни рўйхатга киритишга ҳаракат қилдик. Уч кун олдин у дарвозабонлар мураббийимизга юзланиб: "Агар ўйнамасам, бу ерда қолишни истамайман", деди. Мен фақат ўз ватани учун курашадиган футболчиларни хоҳлайман", - деди Манчини журналистларга.
"Ёш футболчи қачон терма жамоага келишдан бош тортишини тушунмаяпман, чунки у ўйнашини билмайди. Миллий терма жамоа клуб эмас, бу сизнинг давлатингиз. Бу мен биринчи марта дуч келган жуда ғалати ҳолат. Лекин биз бошқа ўйинчиларни топдик", - дея қўшимча қилди Манчини.