Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

Роналдиньо: Англия терма жамоаси, Месси, Руни, «МЮ» ва Бразилия ҳақида

Баҳо:
+2 | -

Хабарингиз бор, 6 феврал куни Англия терма жамоаси Уемблида Бразилия терма жамоасини қабул қилади. Учрашув ўртоқлик мақомида бўлишига қарамай ушбу баҳсга қизиқиш жуда юқори. Учрашувнинг аҳамиятидан келиб чиқиб, Англиянинг ДаилйМаил нашри бир неча йиллик танаффусдан сўнг яна Бразилия термаси таркибига жалб этилган Роналдиньо билан суҳбатни чоп этди. Эътиборингизга ушбу суҳбатни тўлиқ ҳолда тақдим этамиз.

- Инглиз футболи ҳақидаги илк хотираларингиз?
- Эрик Кантананинг «Манчестер Юнайтед»даги ўйинларини эслайман. Унинг ўйинни назорат қилиши ўйинларни махсус кўришга ундарди.

- Сиз кўрган инглиз футболчилари орасида энг яхшиси?
- Кўпчилик. Пол Сколз, Френк Лемпард, Эшли Коул, Уейн Руни яъни фаолиятининг энг юқори чўққисида дунёнинг ҳоҳлаган термасаида ўйнай оладиган футболчилар.

- Бразилия терма жамоасида ўйнаб кета оладиган инглиз футболчисини айта оласизми?
- Руни мен ёқтирган футболчи ва у ҳоҳлаган терма жамоани кучайтира олади. Эшли Коул эса фантастик ҳимоячи. Унга ҳам мен бемалол дунёнинг энг кучли футболчиси сифатида қарайман.

- Урган голларингиз орасидаги энг яхшиси?
- Энг яхши голим 2006-йилда «Барселона»нинг «Виллареал» клубига қарши баҳсда, киритган голим.

- 2002 йилги Жаҳон чемпионатида Девид Симен дарвозасига киритган голингизчи?
- Албатта, у гол ҳам энг яхши голларимдан бири.

- Сиз қўл остида шуғулланган мураббийларнинг қайси бири сиз учун энг яхшиси ва нима учун?
- Сколарини алоҳида хотиралар билан эслайман. Чунки биз у билан бирга 2002 йилда чиройли футбол ўйнаб, чемпион бўлганмиз. Бугунги кунда у мени терма жамоага қайта жалб қилиб, ишончини кўрсатди. У жудаям жасур мураббий ва ҳозирда 2017-йилги ЖАҳон чемпионлигини қўлга киртишини таъкидламоқда.

- Сиз тўқнаш келган қайси рақибни алоҳида таъкидлаган бўлардингиз?
- Мен учун энг қийин рақиблар ўйинда халақит бердиган ва майдонда  дуч келишини ҳоҳламайдиган – ҳимоячилар. Паоло Малдини ва Жон Терри мен майдоднда дуч келган рақибларнинг энг ноқулайи.

- Нега Англия терма жамоаси чемпионатларда муваффақиятли иштирок эта олмайди?
- Англияда яхши футболчилар кўп, бироқ улар етарлича кучли бўлмасликлари мумкин. Сиз муваффақият қозонаётган Бразилия, Франсия, Испания терма жамоаларига қарнг, менимча, Англия яқин йилларда уларнинг даражасига чиқа олмаса керак.

- Англияга келиб футбол ўйнамагингиздан афсусланасизми?
- Йўқ, чунки мен дунёнинг энг кучли клубларида ўйнаб, кўп мусобақаларда ғолиб бўлдим. Фақат битта нарсадан афсусланаман: Месси билан кўпроқ мавсум бирга ўйнай олмадим.  У менинг дўстим, унинг ёшлигидаёқ энг яхши футболчи бўлишига ишонгандим. Бундай ёш футболчини кўпчилик футболчилар бажаришни орзу қиладиган ҳаракатларни бажаришини кузатиш ёқимли эди.

- Қачон Англияга ўтишингизга яқин қолган? Бу «Манчестер Юнайтед билан боғлиқмиди?
- Ҳа, ҳаммаси ҳақиқатга айланишига оз қолганди. Агар «Манчестер Юнайтед» мен билан шартнома имзолаганида, улар Еврокубокларни янада кўпроқ қўлга киритишлари мумкин эди.

- Англия Футбол Асоциацияси 150 йиллик юбилейининг бир қисмига айланиш сизга нимани англатади?
- Бу алоҳида ҳодиса ва икки буюк миллий терма жамоалар ўртасидаги баҳс. Бироқ, мен учун бу Бразилия термасига қайтганим. Мен Жаҳон чемпионатида ўйнай олишимни исботлашим шарт.

- Қайси бири энг зўр стадион: Уэмбли ёки Маракана?
- Мен Маркана деган бўлардим. Бутун стадионнинг Бразил фанатлари томонидан сариқ рангда кўриниши ва ўз уйингда ўйнаш –  бу алоҳида ҳиссиёт.

- Бизга Европада бемалол юлдуз бўла оладиган бразилиялик футболчини айтиб бера оласизми?
- Дамиао дунёнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири бўлишга ҳаракат қилмоқда. Яқинда ўқиб қолдим у ҳам Премер Лигага ўтишга яқин турибди ва бу ерда ҳам у ўз кучини кўрсатиб бера олади деб ўйлайман.

- Бразилия 2014-йилда Жаҳон чемпиони бўла оладими?
- Бразилия ҳар бир Жаҳон чемпионатида муваффақият қознишга ҳаракат қилади, агар у Брқазилияда бўладиган бўлса бу ҳоҳишни яна оширади. Сиз Жаҳон Кубоги бизнинг давлатда нимани англатишини тушунмайсиз. Нафақат мухлислар балки барча биздан Жаҳон кубогини қўлга киритишимизни сўрамоқда.

- Мессига таққослаганда Неймар қанчалик кучли?
Месси сўнгги уч-тўрт йилда дунёнинг энг яхши футболчиси бўлиб турибди. Унинг ўйинида барқарорлик бор. Неймар эса ёш, унинг келажакда қандай бўлишини айтолмайман. Икки ёки уч мавсумдан кейин у ҳам дунёнинг энг кучли футболчиси бўлиши аниқ.

Манба: www.daryo.uz
Киритилди: 21:09, 04.02.2013.
Ўқилди: 9165 марта.
Фикрлар: 17 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.