Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Tata Steel Chess 2024. Нодирбек Абдусатторов 3-турда Мақсудлуни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Нидерландиянинг Вейк ан-Зее шаҳрида шахмат бўйича Tata Steel Chess 2024 турнирида бугун 3-тур баҳслари бўлиб ўтди.

Турнирнинг мастерс гуруҳида иштирок этаётган ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов эронлик Парҳам Мақсудлуга қарши қора донада ўйнади. Баҳс жуда шиддатли бўлди. 13-юришда эронлик спортчи хатога йўл қўйгач, устунлик Нодирбек томонга ўта бошлади, аммо 15-юришда ўзбек шахматчиси хато қилди. Бироқ 19-юришда хато қилиш навбати Мақсудлуга келди. Шундан кейин Абдусатторов кетма-кет кучли юришларни топа бошлади. Айниқса, 23-юришни компьютер "Brilliant move" сифатида баҳолади. Боз устига, Парҳам вақт танқислигига дуч келди ва Нодирбекнинг босимидан чиқиб кета олмади. Эронлик шахматчи 34-юришга келиб мағлубиятни тан олди.

Абдусатторов бугунги ғалабадан кейин ўз очколарини 2 тага етказди ва 5-ўринга кўтарилиб олди. Ҳамюртимиз 4-турда пешқадам Алиризо Фиружага қарши қора донада ўйнайди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:22, 15.01.2024.
Ўқилди: 2058 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик