«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Уейн Руни жамоадоши Денни Уелбэк ҳақида фикр билдирар экан, ҳозир ёмон ўйин намойиш этаётганига қарамай унинг келажаги порлоқ эканини таъкидлаб ўтди.
22 ёшли футболчи жорий мавсумда бор йўғи битта гол киритди.
«Унинг мавсумда кам гол киритаётгани бизни хавотирга солаётгани йўқ. Дэнни - фантастик футболчи. У марказда камроқ ҳаракат қилади ва асосан қанотда кўриниш беради. Барча жамоадошлар унинг қилаётган хизмаларидан мамнун.
Бир вақтлар мен ҳам худди у каби ҳар хил чизиқларда ўйнаганман ва агар эсласангиз, мен марказий ҳужум зонасида ўйнамай туриб 8 ўйинда кетма-кет гол урганман.
Тўғри, Дэнни бу мавсумда кўп майдонга тушмаяпти, лекин ишонаманки, у жуда ажойиб футболчи. Ҳали унинг вақти келади ва Дэннига энг асосий чизиқларни ҳам бемалол ишониб топширишади. Унинг тўпурар бўлишига кўзим етади»,- дейди футболчи.