Бразилия терма жамоаси футблчиси Давид Луис Россия билан «Челси»нинг уй стадионида ўйин ўтказишидан жуда хурсандлигини айтиб ўтди.
«Уйда ўйнашимиз жуда яхши бўлди. Бу Бразилия учун ҳам «Челси» учун ҳам аҳамиятли. Мен, Рамирес ва Оскар эса терма жамоада қўлдан келганча яхши ҳаракат қилишга уринамиз. Биласиз, Бразилия терма жамоасидан ўрин олиш бу жуда мураккаб вазифа. 200 миллиондан ортиқ ишқибоз сизнинг ўйинингизга кўз тикиб туради.
Бу ўйин фаолиятимизда бурилиш ясаши мумкин. Лондондаги бразилияликларнинг кўпчилиги ўйинни кўриш учун келишмоқчи, шунинг учун атмосфера ҳам ажойиб бўлади.
Россия ҳам худди Бразилия каби ажойиб терма жамоа. Шунинг учун мухлисларни ушбу ўйинга таклиф этиб қоламан. Сизни ишонтириб айтишим мумкинки, бу зўр ўйин бўлади»,- дейди Луис.