Кириш Регистрация
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд 3-3 Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон 2-0 Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон 3-3 Эрон
26/04 22:30 Ироқ 1-0 Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне 3-0 Салернитана
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм 2-2 Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас 0-2 Жирона
27/04 18:00 Лечче 1-1 Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон - Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 16:00 Таиланд - Эрон
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья

Рейтинг: Ҳурилиқолар ва Виктория!

Баҳо:
+ | -

Виктория ибораси ғалаба маъносини англатиши кўпчиликка маълум, албатта.

Қарангки, Дэвид Бекхэмнинг ҳамхонаси - Виктория Адамс кўп жиҳатларда айнан ғолиблар қаторида. Дейлик, машҳур Spice Girl гуруҳининг собиқ хонандаси ҳозир ҳам футбол олами машҳурларининг энг бадавлат жуфтлари рейтингини бошқариб бормоқда. Британиялик хонимнинг умумий бойлиги 55 миллион фунтга баҳоланмоқда. Викториянинг энг яқин таъқибчилари - Пилар Рубио (47 млн. фунт) ва Анна Левандовска (36 млн. фунт).

№ 1. Виктория БЕКХЭМ (Дэвид Бекхэм ҳамхонаси) - 55 миллион фунт стерлинг. Вақтида машҳурликнинг энг юқори чўққисига чиққан Spice Girl рок-гуруҳи собиқ хонандаси ўтган асрнинг 90-йилларидаёқ миллионлаб шинавандалар қалбини забт этганди. Ҳозирда Виктория хоним бизнес йўналишида муваффақият билан одимламоқда. У шахсий кийим-кечаклар бренди соҳибасидир.

№ 2. Пилар РУБИО (Серхио Рамос ҳамхонаси) - 47 миллион фунт стерлинг. Испаниялик таниқли телебошловчи. Пилар хоним ўз мамлакатида ички кийимлар брендлари модели сифатида ҳам бойлик орттирган. Испания реклама бозорида Серхио Рамоснинг рафиқасига ҳамон талаба катта. 

№ 3. Анна ЛЕВАНДОВСКА (Роберт Левандовски ҳамхонаси) - 36 миллион фунт стерлинг. Польшалик гўзал хоним каратэ билан шуғулланиб, миллий ва жаҳон миқёсида кўп карра чемпионликка эришган. Лекин Роберт Левандовски умр йўлдошининг асосий даромад манбаи - Foods by Ann бренди. Аниқроқ айтсак, у соғлом енгил таомлар ва парҳез маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Анна яна бу йўналишларда пуллик курсларни ҳам йўлга қўйган.

№ 4. Анн-Катрин ГЁТЦЕ (Марио Гётце ҳамхонаси) - 28 миллион фунт стерлинг. «Германия топ-моделлари» танловининг иштирокчиси. Анн-Кетрин бунда энг яхши 50 нафар модель рейтингига кирган. Қолаверса, Марио Гётценинг танлагани GQ ва FHM каби журналлар муқовасини забт этган. Хоним асосан косметика маҳсулотларини реклама қилади.

№ 5. Антонелла РОКУЦЦО (Лионель Месси ҳамхонаси) - 16 миллион фунт стерлинг. Adidas, Alo Yoga ва Ricky Sarkany каби йирик брендлар билан шахсий шарт­номага эга хоним. Лионель Месси қалбининг соҳибаси шунингдек, UNICEF элчиси ҳисобланади. Антонелла хайрия ишларида ҳам фаол. 

№ 6. Колин РУНИ (Уэйн Руни ҳамхонаси) - 15 миллион фунт стерлинг. Уэйн Руни билан севги қиссаси туфайли жуда эрта танилган хоним. Колин жумладан, Disney учун суратга олинган The Real Wagatha Story фильмида ўз тарихини батафсил баён этиш ортидан катта гонорар олган. У вақтида журналларда ҳам алоҳида рукн юритган ва фитнес-машғулотлар тўплами ёзилган DVD дисклар сотувидан бинойидек пул ишлаган.

№ 7. Ана ИВАНОВИЧ (Бас­тиан Швайнштайгер ҳамхонаси) - 13 миллион фунт стерлинг. 2008 йили жаҳоннинг биринчи рақамли ракеткаси мақомига эришган профессионал теннисчи. Ана Иванович айнан ўша йили Roland Garros турнирида ғолиб чиққан. Кейинчалик Бастиан Швайнштайгер билан турмуш қурган хонимнинг бойлигида теннис турнирлари сов­рин жамғармаси улуши катта.

№ 8. Жоржина РОДРИГЕС (Криштиану Роналду ҳамхонаси) - 9 миллион фунт стерлинг. Ижтимоий тармоқлар қироличаси. Ҳар ҳолда, Криштиану Роналдунинг маҳбубаси нақ 53 миллион обуначига эга. Родригес хонимнинг бойлиги Netflix томонидан йўлга қўйилган  «Мен - Жоржина» шоуси туфайли ошиб кетган. У яна Guess бренди реклама кампаниясининг фаол ижрочисидир.

№ 9. Перри ЭДВАРДС (Алекс Окслейд-Чемберлен ҳамхонаси) - 7 миллион фунт стерлинг. Поп-юлдуз. Перри - Little Mix гуруҳи хонандаси. Гап барча платформаларда 15 миллиарддан ортиқ тинг­лов тўплаган ижодий «банда» ҳақида кетмоқда. Умуман, Little Mix альбомлари жаҳонда энг кўп сотилган аёллар гуруҳлари қаторида.

№ 10. Ребекка ВАРДИ (Жейми Варди ҳамхонаси) - 3 миллион фунт стерлинг. «Лестер»нинг шов-шувли чемпионлик маррасида катта роль ўйнаган Жейми Вардининг турмуш ўртоғи «камтарона» жамғармасини аста-секинлик билан тўплаган. Мисол учун, 2017 йили «Мен машҳурман» реалити-шоусида суратга тушган Ребекка хоним орада бироз танаффус олган. У фақат 2021 йилга келиб, яна катта саҳнада кўриниш берди - бу сафар «Муз устида рақс» шоусида.

А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:53, 16.01.2024.
Ўқилди: 3336 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.