"Брентфорд" бош мураббийи Томас Франк ҳужумчи Айван Тонининг дисквалификация муддати тугагани ҳақида гапирди.
Эслатиб ўтамиз, инглиз футболчиси мавсумнинг биринчи қисмини пул тикиш қоидаларини бузгани учун ўтказиб юборганди.
Франкнинг сўзларига кўра, 27 ёшли Тони футбол ўйнашни жуда хоҳлайди ва Англия чемпионатининг 21-туридан ўрин олган "Ноттингем Форест"га қарши ўйинда сардорлик боғичи билан майдонга тушади.
"У саккиз ёшли болага ўхшайди, у шунчаки майдонга чиқиб, футбол ўйнашни хоҳлайди. У эртага асосий таркибда майдонга тушади ва сардор бўлади", - дея Франк сўзларини келтиради журналист Бен Жейкобс.
Ўтган мавсумда Тони "Брентфорд" сафида 35 та ўйинда майдонга тушиб, 21 та гол урди ва 5 та голга ассистентлик қилди.