"Арсенал" ярим ҳимоячиси Эмиль Смит-Роу фаолиятини Лондоннинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин.
Инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, 23 ёшли футболчини "Вест Хэм" ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Болғачилар" ҳозирда трансферни ўрганиб чиқмоқда.
Смит-Роу Transfermarkt порталида 25 миллион еврога баҳоланган. Унинг "канонирлар" билан шартномаси 2026 йилнинг ёзида якунланади.