«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Яя Туре «шаҳарликлар»нинг ҳали Англияда чемпион бўлиш имконияти борлигини айтиб ўтди.
«Тўғри биз ўйлаганимиздан кўра бироз камроқ очко тўпладик ва биринчи ўриндаги жамоадан сезиларли ортда қолмоқдамиз. Бундай ҳолларда биз ўтган мавсумни эслашимиз керак. Зеро, ҳали ҳамма нарса бўлиши мумкин.
Биздан кетма-кет ғалабаларни қўлга киритиш талаб қилинади. Шудагина биз чемпионлик пойгасига қайтамиз.»,- дейди Туре клуб расмий сайтига берган интерьвюсида.