Кириш Регистрация
20/11 01:00 Боливия 2-2 Парагвай
20/11 04:00 Колумбия 0-1 Эквадор
20/11 05:00 Аргентина 1-0 Перу
20/11 05:00 Чили 4-2 Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия 1-1 Уругвай
21/11 18:00 Пахтакор 0-2 ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор

Грэм Арнолд: «Ўзбекистон келажакда Осиё кубогида катта натижалар қайд этишига ишонаман»

Баҳо:
+ | -

Осиё Кубоги гуруҳ босқичида 3-турида Ўзбекистон Австралия билан 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди. Учрашувдан сўнг Австралия терма жамоаси бош мураббийи Грэм Арнолд Ўзбекистоннинг ўйини борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ўзбекистон кучли терма жамоа эканлиги маълум эди. Уларнинг АҚШ ва Мексикага қарши ўйинларини кўргандим. U-20 терма жамоаси эса Осиё чемпиони бўлди. Ўзбекистон футболга катта инвестиция киритмоқда. Уларнинг бугунги таркибига аҳамият берсак, кўпчилиги маҳаллий чемпионатда тўп суради. Бизда эса Австралияни ўзида тўп сураётган 4 нафар футболчи бор (Жо Гаучи, Бруно Форнароли, Лоуренс Томас ва Азиз Беҳич).

Узоқ вақтдан буён ички лигамиз ҳақида гапириб келаётгандим ва энди бу билан безовта қилмайман.

Иккала жамоада ҳам бир оз чарчоқ бор эди. Ўзбекистоннинг ўйини мақтовга лойиқ. Улар охирги икки тўқнашувимизга қараганда анча ўсишга эришгани бугун сезилди. Ўзбекистон келажакда Осиё Кубогида катта натижалар қайд этишига ишонаман. Уларга ўйин учун раҳмат айтаман", — деди Грэм Арнолд.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 15:38, 24.01.2024.
Ўқилди: 5129 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.