Кириш Регистрация
18/10 00:00 Валенсия 0-0 Атлетик Бильбао
18/10 15:30 Удинезе 0-3 Лечче
18/10 17:00 Осасуна 2-0 Расинг
18/10 18:00 Борнмут 2-0 Сандерленд
18/10 18:00 Брайтон 5-0 Кристал Пэлас
18/10 18:00 Лидс 1-1 Ман. Юнайтед
18/10 18:00 Фиорентина 1-3 Комо
18/10 19:15 Сельта 2-1 Алавес
18/10 20:30 Ноттингем Форест 0-1 Арсенал
18/10 21:00 Милан 3-2 Аталанта
18/10 21:30 Малага 2-5 Реал Сосьедад
18/10 23:45 Ювентус 0-3 Лацио
19/10 00:00 Реал Мадрид 4-1 Севилья
19/10 21:30 Монца - Кальяри
19/10 23:45 Парма - Торино
20/10 00:00 Хетафе - Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм - Ковентри Сити

Осиё кубоги-2023. Жанубий Корея Япониядан қочишни уддалади!

Баҳо:
+ | -

"Е" гуруҳида 3-тур ўйинлари қизиқ бўлди. Яъни жамоалар гуруҳ ғолиби бўлишни истамагандек ҳаракат қилди.

Жанубий Корея билан жанговар ўйин намойиш этган Иордания Баҳрайнга ютқазиб, гуруҳда 3-ўринни эгаллади.

Малайзия устидан осонгина ғалаба қозониши кутилган Жанубий Корея ўйин давомида ҳисобда ортда борди (1:2). 83-дақиқада эса Ли Канг-Ин жарима зарбасидан чиройли гол урди ва ҳисобни тенглаштирди.

Кореяга мағлубият ярашмасди, аммо уларни дуранг ҳам қаноатлантирарди. Аммо 90+4-дақиқада ВАР Малайзия дарвозасига пенальти белгилади. Сон Хёнг Мин вазиятни голга айлантирди (ҳамма қараб турганида гол урмаслик ғалати эди-да!).

Аммо, лекин, бироқ... иккинчи таймга қўшиб берилган 15-дақиқада малайзиялик Моралес томонидан 16 метрлардан йўлланган кучсиз зарбани Жанубий Корея посбони ўтказиб юборди (бемалол қайтарса бўларди) — 3:3.

Натижада "F" гуруҳида Баҳрайн биринчи, Жанубий Корея эса 2-ўринни эгаллади. Оқибатда 1/8 финалда Японияга Баҳрайн тўқнаш келса, кореяликлар қўшнисидан қочиб қолиб, "F" гуруҳи ғолибига қарши майдонга чиқадиган бўлди.

Гуруҳда учинчи бўлган Иордания эса Қатар ёки Ироқ билан тўқнаш келади.

"E" гуруҳи, 3-тур
Жанубий Корея – Малайзия - 3:3 (1:0)
Голлар: Жоенг Ву Йеонг (22), Ли Канг-Ин (83), Сон Хёнг Мин (90+4-пенальти) — Файсал Ҳалим (52), Ориф Айман (62-пенальти), Моралес (90+14)

Иордания – Баҳрайн 0:1 (0:1, 0:0)
Гол: 0:1 – 34 Юсуф.

№ ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағ-тТ-НОчко
1 Баҳрайн 3 2 0 1 3-3 6
2 Жанубий Корея 3 1 2 0 8-6 5
3 Иордания 3 1 1 1 6-3 4
4 Малайзия 3 0 1 2 3-8 1
Манба: stadion.uz
Киритилди: 18:49, 25.01.2024.
Ўқилди: 7118 марта.
Фикрлар: 35 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

АПЛда супергол! «Брайтон» футболчиси 51 метрдан дарвозани ишғол этди (+Видео) [4893]

"Брайтон" футболчиси АПЛда сўнгги 9 йилдаги энг узоқ масофадан гол урди [2692]

«Челси» «Барселона»нинг икки юлдузини бирданига сотиб олмоқчи [2348]

Forbes дунёнинг энг кўп маош олувчи 10 нафар футболчисини эълон қилди [2322]

Расман. Эрик Гарсия 3-4 хафтага сафдан чиқди, Кунде ва Жерар Мартин эса... [2116]

Ла лига. «Реал» «Севилья»ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Мбаппе дубль қайд этди (видеошарҳ) [1953]

«ПСЖ» «Барселона»га қарши ўйин олдидан Нуну Мендеш ҳақида хушхабар олди [1876]

Ван Дейк «Барселона»га ўтиши мумкин — каталонияликларнинг режаси маълум [1742]

«Брайтон» Англия чемпионатида ҳужумкор ўйини билан ҳайратга солмоқда [1628]

Туркия суперлигаси. «Истанбул Башакшеҳир» «Газиантеп»ни мағлуб этди: Элдор Шомуродовдан гол ва ассист [1620]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик