"Барселона" бош мураббийи Хави Каталония клубининг тарихий хатоси ҳақида гапирди.
“Биз бу клубда одамлар кетганидан кейингина қадрлашни бошлаймиз. Эрнесто Вальверде, Рональд Куман, Жорди Алба, Серхио Бускетс - улар шу ерда бўлганларида парчаланиб кетишган, аммо ҳозир уларнинг меҳнати қадрланади. Бизда бор нарсани қадрлайлик. Мен дунёнинг энг яхши клубида ишлайман, бу ерда бахтлиман. "Барселона"нинг тарихий хатоси шундаки, бу ерда ҳамма нарса кеч бўлганда қадрлана бошлайди", - дея Хави сўзларини келтиради Sport.es
Эслатиб ўтамиз, кўк-анорранглилар 24 январь куни Испания кубоги чорак финалида Бильбаонинг “Атлетик” клубига имкониятни бой бериб, (4:2) ушбу турнирдан чиқиб кетишганди.