Италия чемпионатининг 22-туридан ўрин олган «Милан» ва «Болонья» клублари ўртасидаги ўйин драматик тарзда кечди.
Меҳмонлар 29-дақиқада ҳисобни очишган бўлса, майдон эгалари биринчи бўлим сўнгида Лофтус-Чик томонидан урилган гол эвазига мувозанатни тиклашди. Бундан бироз аввал эса Оливье Жиру пенальтини голга айлантира олмаганди.
Учрашувнинг 74-дақиқасида эса "Милан" яна бир пенальтидан фойдалана олмади. Тео Эрнандеснинг зарбасидан кейин тўп устунга тегди. 83-дақиқада Лофтус-Чик "дубл"ни расмийлаштириб, жамоасини олдинга олиб чиққанди.
Аммо иккинчи таймга қўшиб берилган дақиқаларда "россонери" дарвозаси томон пенальти белгиланди ва Риккардо Орсолини ундан самарали фойдаланиб, «Болонья»га дурангни тақдим этди.
Ушбу дуранг натижасида "Милан" кеча очко йўқотган "Ювентус"га яқинлашиб олиш имкониятини қўлдан чиқарди.
Италия чемпионати, 22-тур
Милан – Болонья 2:2 (1:1, 1:1)
Голлар: 0:1 – 29 Зиркзее, 1:1 – 45 Лофтус-Чик, 2:1 – 83 Лофтус-Чик, 2:2 – 90+2, пенальти Орсолини.
Ноаниқ пенальти: Жиру, 42 (дарвозабон). Эрнандес, 74 (устун).
Милан – Меньян, Калабрия (Флоренци, 59), Кьер, Габбия, Эрнандес, Лофтус-Чик, Пулишич (Терраччано, 87), Адли (Муса, 59), Рейндерс, Рафаэл Леау (Окафор, 87), Жиру (Йович, 60).
Болонья – Скорупски, Де Сильвестри (Лукуми, 82), Бекема, Калафьори, Кристиансен, Фройлер, Эбишер (Моро, 67), Фергюсон, Урбаньски (Салемакерс, 67), Фаббиан (Орсолини, 82), Зиркзее.
Огоҳлантиришлар: Калафьори (2), Рафаэл Леау (22), Калабрия (36), Фергюсон (39), Адли (44), Лофтус-Чик (45), Урбаньски (57), Терраччано (90).
Четлатиш: Мотта (41).